Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

„Албатта (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўлдилар. Улар учун улуғ азоб бордир“.            [24:23]
Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилади, Пайғамбар с.а.в.:


«اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ, قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ؟ قَالَ: الشِّرْكُ بِاللَّهِ, وَالسِّحْر,ُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلاَّ بِالْحَقِّ, وَأَكْلُ الرِّبَا, وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ, وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ, وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلاَتِ»
«Ҳалок этувчи етти ишдан нари юринглар», дедилар. «Улар қайсилар, эй Оллоҳнинг Пайғамбари?» дейилди. Айтдиларки: «Оллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Оллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, бостириб бораётган пайтда орқага чекиниш, сақланган, (лекин) бепарво мўминаларга туҳмат қилиш». Ароқдан огоҳлантирувчи оят ва ҳадислар: Оллоҳ Таоло айтади:


}يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ +
إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَعَنِ الصَّلَوةِ فَهَلْ أَنْتُمْ مُنتَهُونَ {
„Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган харом ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу-адоват солишни ҳамда сизларни Оллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!“.                         [5:90,91]
Қуръон бу оятда ароқ ва қиморнинг ҳаромлигини бир неча тарзда таъкидлаб келяпти: Жумланинг бошида «албатта» сўзини келтиряпти; уларни санамларга ибодат қилиш билан ёнма-ён қўйяпти; уларни нажас, деб баҳолаяпти:

 

}فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنَ الأَوْثَانِ {

„... бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз“; [22:30]

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222